13K67Telegramda ochish
Электр энергияси истеъмоли ва фаровонлик ҳақида Расмий статистикамизга кўра 2020 йил якунлари бўйича жон бошига электр энергияси истеъмоли 2 минг квт.соатни ташкил этган. Эътиборлиси, 20 йил аввал 2000 йилда ҳам жон бошига электр истеъмоли 2 минг квт.соатдан иборат бўлган. Ҳақиқат учун айтиш жоизки, 2008-2016 йилларда бу кўрсаткич 1,8 минг кв.соатгача пасайиб кетган. Ҳудудлар қирқимида олинганда энг кўп электр ишлатилиши Навоий вилоятига тўғри келади. Жон бошига 7,9 минг кв.соат. Энг кам электр истеъмоли эса Қорақалпоғистонда: жон бошига 0,7 минг кв.соат. Электр истеъмоли ҳажмига қараб мамлакатимизнинг энг бой ва энг қолоқ ҳудудларини аниқлаш мумкин. Чунки электр энергия истеъмоли ва турмуш даражаси сифати юқори даражада тўғридан тўғри боғлиқликка эга. Масалан, солиштириш учун, Қозоғистонда жон бошига электр энергияси истеъмоли 5,8 минг кв.соатни, Россияда 7,2 минг кв.соатни, Грузияда 3,3 минг кв.соатни ташкил этади. Бу борада пешқадамлар Исландия, Норвегия ва Канада мамлакатларидир. Жон бошига энг кўп электр энергияси истеъмол қиладиган 50 мамлакат ва энг бой 50 мамлакат рўйхати корреляцияси 80 фоиздан зиёд. Энг кам электр истеъмол қиладиган 50 мамлакат ва энг қашшоқ 50 мамлакат корреляцияси 66 фоизга яқин. Афсуски бу рўйхатга биз, Ўзбекистон ҳам кирамиз. 2030 йилга бориб жон бошига ЯИМни 4 минг долларга етказиш режалаштирилган, бу вазифа электр ишлаб чиқариш ва истеъмолини оширмасдан рўёбга чиқмайди. Очиқ бозор ва эркин нархлар платформасига ўтмай туриб электр энергияси генерациясини ошириш намунаси мавжуд эмас. Фақат бозор принциплари тўлиқ амал қиладиган мамлакатдагина энергия ишлаб чиқариш ошиб боради, табиийки унинг ортидан иқтисодий фаровонлик юксалиши юз беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin