Uzb_Meteo kanalidan
Кўпчиликни ўзига ипсиз боғлаган кипарис арчаси.
Кипарис яъни сарв арчаси бизнинг текислик ҳудудларидаги иқлимга мос эмас. Яна бир неча сабаблар туфайли, уни экиш тавсия этилмайди.
Биринчидан, арид иқлимимиз бу игнабаргли дарахт учун қулай замин эмас, Марказий Осиё тарихига оид солнома, қадимий асар ва миниатюраларда игнабаргли тур, яъни кипарис дарахти кўп учрайди. Улар олдин бизнинг регионларда ўса олган. Кейин эса йўқолиб қолган. Марказий Осиё давлатларида ХIХ аср охирида кипарисни кўпайтириш бўйича амалга оширилган тажрибалар, афсуски, кутилган натижани бермади.
Иккинчидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон шароитида кипарис етиштиришни аллергия нуқтаи назардан мақбул санамайди.
Учунчидан, иқлим исиш омили келгусида республиканинг 70-80 % майдонларида айнан игнабаргли дарахтлар барқ униб яшнаб кетишига тўсқинлик қилади.
Нима учун бу арча бизни оҳанрабо мисол ўзига жалб қилган, тушунмай қоласан.
@uzb_meteo
- https://kun.uz/84337697kun.uz
- https://mininnovation.uz/uz/news/3653mininnovation.uz