Ҳамма нарсанинг тўлови бор. Баъзида бу тўлов кечикади, баъзида қандай товон тўлаганимизни ўзимиз билмай ҳам қоламиз.
Хусусан, арзон кредитларнинг тўлови бор. Унинг товони макроиқтисодий барқарорлик учун жуда қимматга тушади. Охирида ҳаммамизнинг чўнтагимизга кириб боради, ҳатто ўша арзон кредитдан баҳраманд бўлганларнинг чўнтагига ҳам.