22K71Telegramda ochish
Онгли танлов бор жойда тақиқларга даъват қўрқоқ ва ожизларнинг йўриғи Охирги сайловларда 3,4% натижа олган, яъни статистик хатолик даражасида овозга эга Адолат деган партия ўзи бусиз ҳам Ўзбекистонда блокда бўлган TikTok тармоғини бутунлай блоклашни таклиф қилмоқда. Нимани қидирсангиз, шуни топасиз. Интернет технологияларнинг алгоритми ва сунъий интеллект шундайки, фойдаланувчига мослашади, мослаштиради. Балки Адолатдагиларга TikTokда фақат ёмон контент дуч келиши тасодифмасдир. Ҳурматли ўзбекистонликлар орасида тайинли қўллови йўқ адолатчилар, ростини айтинглар, ким учун хавотирдасизлар? Вояга етмаганлар учунми? Болалар учун жавобгар ота-оналари бор ва ҳар бир телефон ва гаджетга мутаносиб фильтрлар ўрнатиш, салбий деб ҳисобланилган ахборотдан муҳофазалаш уларнинг вазифаси ва масъулияти. Токи вояга етгунча. Ё Сизлар биз катталар учун хавотирдамисиз? Нимани кўриш ё нимани кўрмасликни, нима ўқиш ёки ўқимасликни ҳал қилишдек оддий танловни ўзбекистонликларнинг ўзига қолдиринг, илтимос. Биз учун танлаб берманг, ўлчаб берманг, қарор қилманг. Балки, сиз ўзингиздан хавотирдадирсиз? Балки сиз ўзингиз тармоқда, айниқса, TikTokда дуч келаётган контентлардан ўзингизни тия олмаётгандурсиз? Мана бу ростанам муаммо. Афсуски, бу масалада сизларга шахсан мен ёрдам бера олмайман. Дарвоқе, бошланишига сизга ёқмаётган TikTok иловасини телефонингиздан ўчириб юборишга уриниб кўрмадингизми? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin