Монополия қўмитасидан жудаям кечиккан мужмал хабар
Йил бошидаги чигит воқеаларидан бир ой ўтиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоятидан чигит олиб чиқиб кетилгани ҳақида маълум қилмоқда.
Қўмита чигит қайси субъектники экани, нима учун вилоятдан чигит олиб чиқишга тақиқ қўйилгани, айбдорлар кимлиги ва уларга қўлланилган жазо ё жарималар ҳақида ҳеч нимани очиқламаган.
Агар гап “Oq Saroy Textile” МЧЖдан “Maroqand Gold Oil Ekstraksiya” МЧЖга етказилиши лозим бўлган чигит ҳақида бўлса, ўша 100 тонна чигит 7 январдаёқ Каттақўрғон шаҳрига етказиб берилган. Ва бу муаммонинг ҳал бўлишида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг заррача алоқаси бўлмаган. Ўша кунларда қўмита сукут сақлашни ва ҳаракатсизликни лозим деб билган.