19K111Telegramda ochish
Сиёсий бойкотлар остида ўтадиган Олимпиада Бугун Пекинда қишки олимпиада ўйинлари очилади. Шарқий Туркистонда ўтказилаётган зулм ва зўравонликлар, Хитойнинг уйғурларга нисбатан геноцид сиёсатига жавобан қатор давлатлар Пекин олимпиадасига нисбатан сиёсий демарш эълон қилишган. Америка Қўшма Штатлари эълон қилган бойкотни Буюк Британия, Канада, Австралия, Литва ва Косово давлатлари расман қўллаб-қувватлаган. Шунингдек олимпиадага Германия ва Япония ҳам расмий делегацияларни юбормайди. Маълумотларга кўра, бугунги очилиш маросимида фақат 23 давлатнинг давлат ва ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этади. Солиштириш учун 2008 йилдаги Пекин олимпиадасида 66та давлатнинг биринчи раҳбарлари қатнашган. Олимпиадаларни бойкот қилиш анъанаси Москва-1980 олимпиадасидан бошланган. Совет иттифоқининг Афғонистонга бостириб кирганига норозилик ўлароқ 42 та мамлакат Москва олимпиадасига бойкот эълон қилган. Суратда австралиялик фуқаро Пекинда олимпиада ўтказилишига норозилигини ифода этмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin