Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бугун ўз тарихида илк бор ОАВ кўз ўнгида футбол жамоатчилигига очиқ молиявий ҳисобот топширибди. Бу яхши сигнал. Ҳаммамиз учун молиявий томондан ёпиқ ва саволларга тўла соҳа очилишни бошлади.
ОАВ билан учрашувда ташкилот 2021 йилда қанча пул топгани, унинг молиявий манбаларига батафсил тўхталиб ўтган. Шунингдек, ишлатилган ҳаражатларни тийинигача тўлиқ очиқлаган. Бу билан лига бежизга 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг шаффоф фаолият олиб бораётган 20 та нодавлат нотижорат ташкилотлари қаторига кирмаганини исботлаган.
Аслида ҳар бир футбол клуби мана шу йўналишда ишлаши шарт. Давлатга боқимаганда бўлган футбол клублари ўз бюджети, унинг қандай ишлатилаётгани, клуб қанча даромад қилаётгани каби маълумотларни жамоатчиликка сиздириши керак. Фақат шундагина уларга нисбатан одамларда ишонч пайдо бўла бошлайди. Лига бу йўлда биринчи бўлди. Ваҳоланки, ҳисоботга назар солинса, ЎзПФЛ бевосита давлат бюджетидан молиялаштирилмайди. Ёки бошқача айтганда, бирор давлат улуши бор бўлган корхона лигани молиявий қўллаб туриш учун бириктирилмаган. Ташкилот раҳбарининг фикрига кўра, аввалги йилларда тўлиқ клублардан олинадиган бадал пуллари эвазига кун кўрган лига, бугун даромадларининг 55 фоизини ишлаб топмоқда ва эндиликда бу рақамни ошириш йўлида изланиляпти.
ЎзПФЛ раҳбарияти икки соат давомида жонли эфирда журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унда сиз учун янгилик бўладиган қатор маълумотлар ошкор қилинган. Ҳисобот ОАВ учун тушунарли бўлиши учун бухгалтер ёки аудиторлар тушунадиган эмас, содда тилда баён қилинган. Анжуманни тўлиқ кўринишда қуйида томоша қилиш имконияти мавжуд.
https://www.youtube.com/watch?v=WWqKAs-Bu1Y
- https://www.youtube.com/watch?v=WWqKAs-Bu1Yyoutube.com