Ҳомийлик тарзида тушаётган пуллар ва улар ҳақидаги ахборот қани?
Пул ўзлаштириш бассейнларига айлантирилган футбол клублари ўз-ўзидан ўзини ўзи чеклаб қолмайди.
Футбол клубларининг валийнеъматлари бўлган ҳокимлар ҳам ўз-ўзидан инсофга кирмайди. Ҳоким сўзи бошқа бир сўзнинг синонимига айланиб улгурган.
Конституцияга зид равишда ҳокимларга бўйсундириб қўйилган, қўли боғлиқ прокуратура футбол клубларидаги махинациялар бўйича иш очишга етарлича дастакка эга эмас, афсуски.
Ўзбек футболидаги ҳисобсиз ва назоратсиз пулларга мазахўрак бўлиб қолган Африкадан келаётган қоравойлар, украиналик салохўрлар, белоруслик картошкахўрлар ўзбек халқига раҳми келиб ортга қайтиб кетмайди. Қолаверса, уларни ош ейишга, тўн кийишга, келишишга, кўтарма, маош, мукофот пулларини ўртада арралашга ўргатиб бўлишган.
Ягона илинж бу жамоатчилик назорати. Жамоатчилик талаби.
Давлат улуши, давлат назорати бор корхона ва ташкилот борки, ҳар бир сўми учун назорат ва очиқликда иш кўришга мажбур. Футбол клублари ҳам гарчи таъсисчилари қаторида давлат бўлмаса ҳам, аксарида МЧЖ шаклида фаолият юритса ҳам, феълан очиқликка мажбур бўлиши зарур. Давлат ва ҳокимият идораларининг иштироки ва босими остида пул оқимларини шакллантираяптими, очиқлик бўлиши керак.
Қолаверса, Ҳомийлик тўғрисидаги қонунга кўра, Ҳомийлик олувчилар:
олинган ҳомийлик хайрияларининг ҳисобини юритиши;
ҳомийлик хайриялари олинган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида олинган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши шарт.
Футбол клубларининг 90-95% пул оқими фақат ҳокимият босими билан юз берадиган ҳомийлик ва хайрия ҳисобига шаклланади. Лекин мен шу пайтгача бирон футбол клуби ҳомийлик ва хайрия пуллари тўғрисида ОАВда маъумот очиқлаганини кўрмаганман. Шунинг ўзи қонун бузилиши ҳисобланади.
Ҳозир вилоятларда паразит футбол клубларига мавсум олдидан ҳомийлик қилдириш орқали ташкилотлар, тадбиркорлар ва турли бюджет ходимларидан пул ўтказдириш, ҳомийликка мажбурлаш роса авжида. Лекин бирон бир паразитлашган футбол клуби келиб тушаётган пуллар ҳақида ОАВда маълумот очиқлаётгани йўқ.
Нега? Бу катта савол.
Жамоатчилик буни талаб қилиши лозим.
@the_bankiroff