16K41Telegramda ochish
Туркманистонда муддатидан аввал сайловлар Қозоғистонда юз берган ва салбий оқибатлари 2 йилдан кўпга чўзилиб кетган ҳокимият транзитидан Туркманистонда тегишли хулосалар олинган кўринади. Аркадагнинг сиёсий бошқарувда "ёшларга йўл бериш" чақириқлари ва муддатидан аввалги сайловлар ўтказиш хоҳишлари тўсатдан пайдо бўлганига ишониш қийин. Фақат бунчалар шошма-шошарлик нима учунлиги тушунарсизроқ бўлиб турипти. Навбатдаги сайловлар 2024 йил февралда ўтиши керак эди (муддатидан аввал Президент сайловларини 12 март куни, яъни 28 кундан кейин ўтказишмоқчи). Туркманистон Конституциясида Президент ўз хоҳиши билан муддатидан аввал ваколатини топшириши ва бунда муддатидан аввал Президент сайловлари ўтказиш процедуралари акс этмаган. Лекин Президент у ёки бу сабабларга кўра вазифасини бажара олмай қолган тақдирда унинг ваколатлари янги Президент сайлангунча Халқ Маслаҳати раисига ўтиши назарда тутилган. Бунда 60 кун ичида Президент сайловлари ўтказилиши кераклиги қайд этилган. Дарвоқе, янги етакчи ўлароқ номзоди илгари сурилиши кутилаётган Сардор Бердимуҳамедов ўтган ойда Тошкентга сафар этган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin