18K82Telegramda ochish
Расмий статистика уй-жой нархлари ўсиши кўрсаткичларини бошқатдан эълон қилди ва пасайтириб кўрсатди Бир ой аввал эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 4- чорагида бирламчи бозорда уй-жой нархлари 6,2%га, иккиламчи бозорда 7,3%га қимматлагани очиқланганди. Кеча бу маълумотлар Статистика қўмитаси сайтидан ўчириб ташланган (бизда pdf, excel ва скрин вариантлари сақланиб қолган). Ўчириб юборилган маълумотларнинг ўрнига бошқача рақамлар ва форматдаги маълумотлар жойланган. Унга кўра, 2021 йилнинг 4- чорагида бирламчи бозордаги уй-жой нархлари 1,9%га, иккиламчи бозорда эса 2,1%га ошган холос. Яъни силлиқланган янги статистика аввалгисидан каррасига фарқ қилади. Қўшимчасига, ҳудудлар қирқимидаги маълумотлар мавжуд эмас. Қўмита уй-жой нархлари ўсиши бўйича статистика ўзгартирилгани бўйича изоҳ қолдирмаган. Балки нархларнинг ўсиши кўрсаткичлари кимларнидир қўрқитиб юборгандир. Лекин реалликдан қочиб бўлмайдику.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin