18K40Telegramda ochish
Солиқ қўмитасига кўра, 2021 йилда 2 триллион 144 миллиард сўм утилизация йиғими ундирилган. Қолгани-чи? Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги бешта ишлаб чиқарувчилар томонидан 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида 2 триллион 144 миллиард сўмлик утилизация йиғими тўланган. 2020 йил августдан 2021 йил май ойигача утилизация йиғими тўланган ё тўланмагани, агар тўланган бўлса, қанча миқдорда экани борасида маълумот очиқланмаган. Маълумот учун, биргина Uzauto Motors АЖнинг ўзи ишлаб чиқарилган автомобиллар бўйича 2020 йил август-декабрь ойларида 2,5 трлн.сўм, 2021 йил январь-декабрь ойларида камида 5,3 трлн.сўм утилизация йиғими тўлаши лозим бўлган. Демак, Солиқ қўмитаси маълумоти инобатга олинган тақдирда ҳам, 2020 йилнинг август-декабрь, 2021 йилнинг январь- май ойлари учун яна 5,7 трлн.сўм йиғим тўланиши даркор. Қайтарамиз, бу фақат Uzauto Motors АЖ бўйича. Ундан ташқари автотранспорт ва тиркама воситалари ишлаб чиқарувчи яна қуйидаги корхоналар бор: «САМАВТО» МЧЖ - Isuzu русумли махсус, юк транспортлари ва SAZ русумли автобуслар ишлаб чиқаради. «UZ TRUCK AND BUS MOTORS» МЧЖ - MAN русумли махсус ва юк автомашиналари ишлаб чиқаради. «UZAUTO TRAILER» МЧЖ - тиркамалар ишлаб чиқаради. ADM Jizzakh МЧЖ - CKD линияларида Kia, Lada ва Renault автомобилларини йиғади. Давлат божхона қўмитаси масъул бўлган импорт қилинган транспорт воситаларинининг утилизация йиғими миқдорлари бўйича маълумотлар шу кунгача умуман расман очиқланмаган. Кузатишда давом этамиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin