20K106Telegramda ochish
Эртага Россияда манфий миллиардерлар пайдо бўлиши мумкин Кўпчилик биладики, миллиардерларнинг активлари бу соф активлар, яъни активлардан мажбуриятлардан чегириб ташлангандан кейинги қисми эмас. Йирик бизнес доим қарз, кредит мажбуриятлар билан мавжуд. Шартли айтганда 10 миллиард активга эга миллиардернинг 8 миллиард қарзи бор. Қарзлар кўпинча мулклар, хусусан, акциялар билан кафолатланади. Акциялар қиймати кескин пасайганида табиийки, кредитлар гаровсиз ёки тўлиқ қопланмаган кредитларга айланади. Масалан, Сбернинг акциялари охирги 5 кунда 50%га арзонлади. Сбер акциялари билан кафолатланган кредитлар, табиийки ҳозир муаммоли, эртага, масалан, кредиторлар дефольтэълон қилиши ҳам мумкин. Қарз ва кредитлар валютада олинганида вазият икки карра оғирлашади. Рус бизнеси хориждан қарз олишни жуда хуш кўриб келган. Эртага бу кредитларга хизмат кўрсатиш икки карра оғирлашади. Бошқача айтганда, юқоридаги мисолимизда 10 миллиард активга, 8 миллиард мажбуриятга эга миллиардер, эртага 8 миллиард активга, 10 миллиард мажбуриятга эга бўлиб уйғониши мумкин. Бундайларни манфий миллиардер деб атаса бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin