22K193Telegramda ochish
Россия глобал интернетдан узилиши сценариясига тайёрмизми? Конфликт доирасида ҳали қатор кенг кўламли зиён келтирувчи воситалардан фойдаланилгани йўқ. Энергетик санкциялар қаторида Россиянинг глобал интернет тармоғидан узиш масаласи ҳам кун тартибидан тушгани йўқ. Масала шундаки, Россиянинг ўзи ҳам Глобал интернетдан ўзини ўзи узиши мумкин. Бу бўйича турли сценарийлар, тестлар, моделлар охирги йиллар кўп марта баҳолаб кўрилган. Россия хавфсизлик кенгашининг февралдаги йиғилишларидан бирида бу масала алоҳида муҳокама этилган. Россиянинг бутун алоқа, банк, молия, ахборот, транспорт тармоғи ғарбнинг платформалари ва софти билан фаолият кўрсатади. Россиянинг Глобал тармоқда мавжудлиги ва қолиши юқорида саналган инфратузилмалар қўлловини масофадан туриб узиш рискини қолдиради. Шу рискдан қочиш учун, масалан, вазият қалтислашганда Россия ўзини ўзи интернетдан узиши мумкин. Бундай ёмон сценариянинг бизга қандай дахли бор? Эсингизда бўлса, ўтган даврда бундан 6 йил аввал (адашмасам, 2016 йил 10 март куни) Қозоғистонда магистрал кабелларнинг шикастланиши ортидан Ўзбекистонда интернет бир кунга ўчиб қолганди. У вақтда иқтисодиётимиз ва инфратузилмасмиз интернетга унчалар боғлиқ бўлмаган. Ҳозир вазият бошқача. Январдаги блэк-аут ҳам буни кўрсатди. Шу маънода Россияда интернет узилиши эҳтимолий оқибатлари бизни ҳам ташвишга солиши керак. Ўзбекистонинг глобал интернет билан боғловчи алоқа тугунлари фақат Россияга боғлиқ эмасми? Россияга боғланмаган муқобил алоқа тугунлари (шарқдан ё ғарбдан) мавжудми? P.S. 4,5 йил аввалги гап: Ўзбекистонга етказиб берилаётган интернет алоқаси рус компаниялари томонидан тақдим этилган «Казахтелеком» АЖ стикларидан ўтади. 6 йил олдин: Повреждение кабеля в Казахстане обрушило узбекский интернет. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin