Россияда муҳим озиқ-овқатлар сотиб олишга чекловлар киритилмоқда
Дўконлар ва савдо тармоқлари ун, шакар, ёғ, гуруч, макарон, гречка, туз каби маҳсулотлар битта қўлга кўпи билан сотиш чекловларини киритмоқда. Масалан, ҳаридор 10 килодан ортиқ ун ёки 3 қадоқдан ортиқ туз сотиб олиши мумкин эмас.
Кеча Россия Саноат ва савдо вазирлиги савдо тармоқларига бундай чекловлар киритишига расман рухсат берди. Дўконлар қайси товарга қандай чекловлар киритишни ўзлари белгилашлари мумкин бўлади (тармоқ келишувлари доирасида).
Шунингдек, муҳим озиқ-овқатларга 5%дан ортмайдиган савдо устамаларини белгилаш чақириқлари янграмоқда.