Россия нефтига чекловлар оқибатлари қозоқ нефтига ҳам таъсирини ўтказмоқда
Ўтган ҳафта камида учта танкер Новороссийскдан қозоқ нефтини юклаб кетиш буюртмасини бажармаган.
Chevron компанияси бошқарувидаги Каспий труба йўли Қозоғистоннинг Тенгиз ҳавзаси нефтини Қора денгиздаги Новороссийск портига элтади. Лекин бу труба орқали рус нефти ҳам транспортировка қилинади. Айни шу ҳолат аксар ҳаридорларни битим тузишда иккилантирмоқда.
Юқори рисклар сифатли қозоқ нефтини брент типидаги нефть котировкаларидан 9 долларгача дисконт билан сотишга мажбур қилмоқда (рус нефтига 25-30 долларлик дисконт билан ҳам ҳаридор топиши қиийн бўлмоқда).
Илгари, конфликтгача айни шу нефть брентга нисбатан плюс мукофот билан сотиб келинган.