Кучли тўртликнинг қолган иккитаси Ernst & Young ва Deloitte ҳам Россиядан кетмоқда
Кутилганидек, KPMG ва PwC'дан кейин Ernst & Young ва Deloitte аудиторлик компаниялари ҳам Россиядаги фаолиятини тугатаётганлиги ҳақида маълум қилишган.
Мазкур қарордан кейин Россия иқтисодиёти ва молия институтлари фаолиятини энди кулранг эмас, қора рангдаги субъектлар деб атаса бўлаверади.
Халқаро ҳисоб, баҳолаш, маслаҳат, стандартлар ва аудиторлик бўйича улкан тажрибага, методларга ва технологияларга бўлган мазкур компаниялар ўзларининг бошқарув ва ҳамкорлик офисларини, ходимлари Марказий осиёга, хусусан, Тошкентга кўчиришса, фақат ютган бўлардик. Тўғри, Ўзбекистон ва Марказий осиёда ҳозирча Россиядаги офислар портфелидаги каби катта буюртмалар йўқ. Лекин, ҳаммаси тўғри ташкил этилса ва дунёга очиқликни сақлаб қололсак, албатта бўлади.