Февралда кредитлаш анча фаоллашган
Гарчи банкларнинг депозит портфели қисқаришда давом этган бўлса-да, февраль ойида кредитлаш фаоллиги қайта тикланган. Банкларнинг жами кредит портфели ўтган ойда 3 трлн.сўмдан зиёдга ўсган ва 327,2 трлн.сўмга етган.
Айтиш керакки, чакана кредитлаш (+1,9%) корпоратив кредитлашга (+0.6%) қараганда анча фаол ўсишда давом этмоқда. Агар валюта курси ўсиши эффекти чегирилса, банкларда корпоратив кредитлар қолдиғи ўсишдан деярли тўхтаб қолган.
Муаммоли кредитлар қолдиғи (-265 млрд.сўм) ва улуши (-0.1%) февралда қисқарган. 1 март ҳолатига расман 17,2 трлн.сўм муаммоли кредитлар (5,3%) мавжуд деб эълон қилинган. Қатор тизимли давлат банкларида ва ўтган йили ўта фаол кредитлаш сиёсатини юритган хусусий банкларда муаммоли кредитлар ҳатто расмий рақамларда ҳам ўсишда давом этмоқда,
Банклар йилнинг қолган қисмида кредитлаш жараёнида муаммоли кредитлар билан боғлиқ вазият энг оптимистик сценарийларда ҳам мураккаблашишда давом этишини инобатга олишлари лозим.