Биринчи дефолт: Россия темир йўллари
Россия темир йўллари - РЖД компанияси ўтган ойда евробондлар бўйича тўловни амалга ошира олмаган эди ва энди мазкур компания уруш бошлангандан кейин расман дефолтга йўл қўйган илк рус эмитенти ҳисобланмоқда.
250 миллион швейцария франки ҳажмидаги мажбурият 14 март санасида сўндирилмагани ҳолати махсус қўмита - EMEA Credit Derivatives Determinations Committee тарафидан тасдиқланган.
РЖД апрель ойида ҳам 605 миллион долларлик еврооблигациялар бўйича тўловларни амалга ошира олмаганди.
Ҳақдорлар тез кунларда РЖДнинг хориждаги мулкларини конфискация этиш жараёнларини бошлаш талабларини қўйиши кутилмоқда.