18K22Telegramda ochish
Украинада Россия рубли тақиқланади Агар таклиф этилаётган қонун лойиҳаси маъқулланадиган бўлса, ҳарбий ҳолат даври мобайнида Украина ҳудуди бўйлаб Россия рублидан фойдаланиш тақиқланади, трансчегаравий ўтказмалар ва тўловлар, фуқаролик муомаласида рублдан фойдаланиш, рубль учун курс (ёки кросс-курс) белгилаш тўхтатилади. Шунингдек, Украина Миллий банкига Россия агрессияга ёрдам бераётган мамлакатларнинг валюталарига нисбатан ҳам юқоридаги чекловларни қўллаш ҳуқуқи берилади. Масалан, Беларусь рубли шундай чекловга тушиши мумкин. Россия рубли уруш ва агрессиянинг символларидан бирига айланиб бўлган. Босқинчилар оккупация қилинган Херсон, Запорожье ва Харьковнинг айрим ҳудудларида тўлов воситаси ўлароқ рублни муомалага киритишга уринишмоқда. Россия тарафидан аввалроқ босиб олинган Қрим, ДНР ва ЛНР (Украина), Днестрбўйи (Молдова), Абхазия ва Жанубий Осетия (Грузия) каби ҳудудларда ҳам рубль тўлов воситаси сифатида ишлатилади. Уруш бошланган буён Россиянинг сателлитлари рубль курсини турли воситалар ва усуллар билан юқори даражада ушлаш ва фойдаланиш кўламини кенгайтириш сиёсатини олиб боришмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin