Бу банк секторидаги эмас, давлат секторидаги коррупция
Антикоррупция агентлиги раҳбарининг "Банк тизими таълим соҳасидан кейин энг коррупциялашган тармоқ ҳисобланиши" тўғрисидаги ҳисоботи тармоқларда жуда кўп муҳокама этилмоқда.
Келинг, Акмал Бурхоновдан келтирилаётган иқтибосларга қайтамиз:
"Аҳолини қўллаб-қувватлаш учун турли ижтимоий лойиҳаларга мўлжалланган бюджет маблағларини айрим банк мансабдор шахслари томонидан талон-тарож қилинаётган ҳолатлари мавжуд".
„Ҳар бир оила — тадбиркор“ дастури бўйича 20 млрд сўмдан ортиқ маблағ банк ходимлари томонидан талон-торож қилинган. Талон-тарож қилинган маблағлар Миллий банкда — 1,3 млрд сўм, Микрокредитбанкда — 2,4 млрд сўм, Халқ банкида — 3 млрд сўм, Агробанкда — 12,3 млрд сўмни ташкил қилади".
"Ёшлар — келажагимиз» дастури доирасида ҳам 3,5 млрд сўм маблағ ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилмасдан, жиноий схемалар орқали ноқонуний ўзлаштириб юборилган".
Эътибор қаратамиз: Талон тарож қилинган, ноқонуний ўзлаштирилган мабалғалр қандай маблағлар? Давлат ёки бюджет маблағлари.
Давлат ва бюджет маблағлари қайси банклар тарафидан ўғирланган? Давлат банклари тарафидан.
Ўғирланган маблағларни қандай ҳусусият ажратиб туради? Улар имтиёзли.
Демак ибораларни тўғри қўллашимиз керак. Ёппасига коррупция ва ўзлаштириш айнан давлат секторида юз бермоқда. Қачонки давлат бу сектордан кетсагина, тақсимлаш, қайта тақсимлаш, қарор қабул қилиш ва рискларни баҳолаш ишидан четда турсагина бу секторни банк сектори деб атаса бўлади.