Ўзбекистонликлар Қирғизистонга бориб казинода қимор ўйнашлари мумкин бўлади
Қирғизистон 10 йиллик танаффусдан кейин казино ва қимор ўйинларини легаллаштирмоқда. Легаллаштиришдан мақсад ўлароқ бюджетни тўлдириш экани очиқ-ойдик айтилмоқда.
Айни вақтда азартли ўйинларга Қирғизистон фуқаролари қўйилмайди. Қирғиз казиноларига киришга фақат 21 ёшга тўлган хориж фуқаролари ҳуқуқли бўлади.
90- йиллар ва нолинчи йиллар бошида Қирғизистонда азартли ўйинлар ва казинолар жуда фаол, айни вақтда легал бўлган. Кўплаб ўзбекистонликларнинг азартли ўйинларга талаб ва истаклари кўпроқ қўшни мамлакатга ўтиш ҳисобига амалга ошириб келинган.