Қирғизистон хорижликларга 10 млн.сом инвестиция учун яшаш гувоҳномаси бермоқчи. Ўзбекистонликлар рўйхатда йўқ
Қирғизистон ҳукумати 10 млн.сом инвестиция эвазига хорижликларга яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда тақдим этилиши қарорини тасдиқлаган. 10 млн.сом бу тахминан 120 минг доллар дегани.
Лекин бу имкониятдан Қирғизистонга қўшни бўлган - Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Хитой фуқаролари фойдалана олмайдилар.
Ўзбекистонда ҳам 109та мамлакат фуқаролари учун кўчмас мулк сотиб олинганида яшаш гувоҳномаси берилиши қоидалари мавжуд. Қўшниларимиздан фарқли равишда Ўзбекистонда Қирғизистон фуқаролари ҳам 100 минг доллардан 300 минг долларгача қийматда кўчмас мулк сотиб олиб яшаш гувоҳномаси олишлари мумкин.