Икки давлат, икки ёндашув
Қардош Қозоғистон фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликка қозоқ тилини билиш билан боғлиқ талаблар ва иккинчи фуқароликнинг мавжуд эмаслиги мезонларини қўшаётган бир вақтда биз пули бор қаланғи-қасанғиларга Ўзбекистон фуқаролигини сотишни режалаштирмоқдамиз.
Эртага шу қаланғи қасанғилар ўғирлигини Ўзбекистонда давом эттириши учунми ёки Ўзбекистон номидан бу муттаҳамларни ҳимоя қилиш учунми?
Ўзбекистон ўзаги бор давлат, илдизи бор давлат. Биз ўғри ва муттаҳамларга бошпана бериш мафкурасига айланган қанақадир банан ёки орол давлати эмасмиз.