Financial Times Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури тўғрисида таҳлилий мақола эълон қилибди.
Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнларига ижобий баҳо берилган ва давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни сезиларли даражада камайгани таъкидланган.
Шунингдек, азот ўғитлари, дефолиант ва ацетилцеллюлоза ишлаб чиқарувчи мамлакатимиздаги энг йирик корхоналардан бири – “Фарғонаазот” АЖни хусусийлаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.
Хусусан, "Фарғонаазот" 2020-2021 йилларда даромадларни икки бараварга ва EBITDA кўрсаткичини 72 фоизга оширгани қайд этилган.
Манба
Реклама
- https://t.me/DAVAKTIVUZ/4038@DAVAKTIVUZ