Ўзбекистон 2021 йилда хусусийлаштиришдан 600 млн.доллар тушум қилмоқчи
Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиқов Буюк Британиянинг "bne IntelliNews" нашрига интервью берипти.
Суҳбатда қатор қизиқ маълумотлар айтилган. Ортиқовга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 6 ойида хусусийлаштиришдан 105 млн.доллар тушум қилишга эришган. Сотилган энг йирик активлар сифатида "Ичан Қалъа" меҳмонхонаси ва ДХХнинг собиқ маъмурий биноси санаб ўтилган.
Йил охиригача хусусийлаштиришдан тушумларни 600 млн.долларга етказиш режалари очиқланган. Асосий объектлар сифатида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Coca-Cola Bottlers Uzbekistan» МЧЖ ва «Kafolat» суғурта компаниясидаги давлат улуши, банклар ва вино-ароқ заводлари саналган.
Давлат бюджети даромадларининг 2021 йил I ярим йиллик ижроси эълон қилинганида, давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар (бюджетга ўтказиладиган қисмида) – 305,6 млрд. сўмни ташкил этиши, бу жами бюджет даромадларининг атига 0,4%идан иборатлиги маълум бўлганди.
Реклама