28K101Telegramda ochish
Евро/доллар: бирга бир Келаётган ҳафта евронинг долларга нисбати паритетга, яъни бирга-бир қийматга тенглашиши мумкин. Охирги марта паритет бундан 20 йил аввал, 2002 йилда кузатилган эди. Шундан кейин токи 2008 йилгача евро долларга нисбатан фақат ўсиб борган ва 2008 йилги кризис ойларида нисбат тарихий рекорд - 1,60гача етган. Евро қийматининг охирги ойларда муттасил пасайиб бораётгани энг аввало Европа Марказий банкининг қаттиқлаштириш сиёсатига шошилмаётгани билан боғлиқ. Федерал захира тизими эса пул-кредит шароитларини қатъий ва тез суръатларда ўзгартириб бормоқда. Табиийки, АҚШ ва Европа облигациялари даромадлилигида яхшигина спред шаклланмоқда. Масалан, АҚШ ва Германиянинг 2 йиллик облигациялари ўртасидаги спред 2,57%га етган. Нафақат спекулянтлар, инвестбанклар, Марказий банклар тезроқ евродаги позициялардан қутулиш ҳаракатига тушишган. Шунингдек, рецессия эҳтимоли ҳам барча учун асосий бошпана - доллар фойдасига ишламоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin