Нега банкомат хизматлари бозорида ТБС йўқ?
Грузиянинг энг чекка қишлоғига борсангиз, ичгани сув тополмаслигингиз мумкин, лекин бир четда ТБС банкомати турган бўлади. Ичи тўла пул бўлади.
Охирги олти йилда бозоримизга кирган хорижий банк ТБС (ёки Тенгебанк) нега банкомат сегментига фаол қўшилмаганидан ҳам аҳволимизни билсангиз бўлади.
Банкомат хизматлари бозори йўқ чунки.
Агар масалан, банкомат секторида бозор бўлганида ва ТБС банкомат сегментига кирганида нақдлаштириш хизмати регионига қараб 3-5 фоиздан кам бўлмасди.
Лекин Шуманайдаям, Бойсундаям, Сўхдаям, Томдидаям ТБС банкомати бўларди. Ичи тўла пул бўларди. Энг чекка қишлоқдаги банкоматдаям.
Нега ТБСда кредит нархи 48 фоиз деб сўрайдиганлар ўтган йилларда камайди ҳартугул.
Ишончим комил: банкомат хизматлари бозоридаги шундай бўлади барибир.