Марказий банк ЯИМ ўсиши прогнозини яна яхшилади
Янги прогнозга кўра, Иқтисодиётда мавжуд захиралар ва ялпи талабнинг жорий тенденцияларидан келиб чиқиб йил якуни бўйича ЯИМнинг реал ўсиши 5,0-5,5 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда (аввалги прогноз 3,5-4,5 фоиз эди).
Инфляция даражаси 12-14 фоизлик коридорнинг қуйи чегараси атрофида шаклланади.
Бунда тартибга солинадиган нархлар оширилишининг кейинга қолдирилиши инфляция бўйича оптимизмга туртки бераётган бўлиши мумкин.