17K14Telegramda ochish
Банк карталари чиқарилишининг кескин ўсгани россияликларнинг карта туризмига боғлиқми? Қирғизистон, Ўзбекистон ва Беларусда банк карталари чиқарилишининг ўсиши камида 4 йиллик рекордларни янгилаган. Чиқарилган халқаро пластик карталар сони бўйича Қирғизистонда 39,7%лик, Ўзбекистонда 26,2%лик (барча турдаги карталар бўйича), Арманистонда 16,2%лик, Беларусда 11,5%лик, Тожикистонда 28%лик ўсиш қайд этилган. Норезидентларга нисбатан талаблари анча жиддий бўлган Қозоғистон (7,86%) ўсиш камтарроқ бўлган, Грузияда (-0,75%) эса камайиш кузатилган. Мутахассислар карталар сонини юқори суръатларда ўсишини уруш бошлангандан кейин россияликлар учун "карта туризми" схемалари доирасида карталар очилгани билан боғлашмоқда. Қатор туристик компаниялар Ўзбекистон, Арманистон ва Сербияга карта турларини ҳалиям таклиф этишда давом этишмоқда. Эслатиб ўтамиз, эндиликда ўзбек банклари ҳам норезидентларга карта ва ҳисобварақлар очишда халқаро талаб ва механизмларни қўллашни бошлашмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin