Visa ва Mastercard'ни Россияни тарк этиши нимани англатади?
Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.
Бу дегани Россия эмитентлари чиқарган Visa ва Mastercard карталари қолган дунёда, хусусан Ўзбекистонда ҳам ишламайди. Бу орқали қолган дунёдан онлайн тўловлар, интернет магазинлардан харидлар амалга ошириш энди имконсиз. Масалан, Сбернинг Visa картаси билан энди Ўзбекистон ҳаво йўллари авиачиптасини онлайн харид қила олмайсиз. Бу карталар Россиядан ташқарида ишламайди. Россияликлар хорижга чиқишдан аввал пулларини валютада нақдлаштириб олишларига тўғри келади.
Худди шу каби, қолган дунё, хусусан Ўзбекистон банклари эмиссия қилган Visa ва Mastercard карталари Россияда ишламайди. Россияга боришда нақд валюта кўтариб боришга тўғри келади.
Хуллас, Россия ва қолган дунёни боғловчи Visa ва Mastercard трансчегаравий алоқа, тўлов, транзакция энди умуман йўқ. Тўлов системалари учун Россия ҳудуди хизматдан ташқарида қолган оролга айланади.
@the_bakiroo