Санкцияга тушган банкларнинг карталарига қандай тақиқлар қўйилган?
Россия Марказий банки санкцияга тушган ВТБ, Совкомбанк, Новикомбанк, Промсвязьбанк, Открытия каби банкларнинг карталарини Россиядан ташқарида ишлатиб бўлмаслиги, онлайн-магазинларда тўлов қила олмаслиги ва Россиядан ташқарида рўйхатдан ўтган агрегатларда фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилган.
Шунингдек, санкция остидаги банк карталари билан Apple Pay ва Google Payда тўлов амалга ошириш имконсиз бўлади.
Регулятор Play market ва App store санкциядаги банклар иловаларини тақдим этиш ё этмаслик жиҳатларига тўхталмаган.
Кеча Apple App Storeдан Промсвязьбанк иловасини ўчириб ташлаганди. Эҳтимолки, бошқа санкцион банкларни ҳам шу тақдир кутади.