Қозоғистонда электр тарифлари оширилади
Миллий иқтисодиёт вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида электр энергияси тарифларининг оширилиши бўйича қатор баёнотлар янгради.
Демак, биринчидан август ойида фойдаланилган электр учун янги тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади, яъни сентябрда истеъмолчилар оширилган тарифлар учун счет олишади.
Иккинчидан, тарифларнинг оширилиши инфляция коридори (8-10%) доирасида юз беради. Бу истеъмолчилар ва табиий монополиялар манфаатлари уйғунлигига хизмат қилади.
Учинчидан, табақалашган тарифлар тизимидан босқичма-босқич воз кечилади. Аввал бу Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятларида амалга ошади. Масалан, табақалашган тарифлар тугатилса, Алмати шаҳри истеъмолчиларининг электр учун ўртача ойлик тўлови 300 тенгега ошади.
Тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахс истеъмолчилар учун тарифлар секин аста бирхиллаштирилиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, январь талатўпларидан кейин Қозоғистонда тарифларнинг оширилиши бўйича 6 ойлик мораторий эълон қилинганди. Бу мораторий июлда тугаган.
https://youtu.be/o94OCtj2_A4
- https://youtu.be/o94OCtj2_A4youtu.be