28K142Telegramda ochish
Юз фоиз қўллаб-қувватлаш Нурсултон шаҳрини Астана деб ўзгартириш бўйича таклиф лойиҳаси Қозоғистон парламентида 100 фоиз овоз олган, яъни барча депутатлар буни маъқуллаган. Уч йил аввал, 2019 йилда Қозоғистон Парламентида Астана шаҳрини Нурсултон деб қайта ўзгартириш масаласи ҳам 100 фоиз қўлловга эга бўлганди. Мажилис депутатлардан бири Ирина Смирнова сўралган кинояли изоҳга "у вақтда вазият оғир эди" деб жавоб берипти. Жуда таниш риторика. Дарвоқе, Қозоғистон парламентнинг ушбу қарорларига истеҳзо билан ёндашаётган ўзбекистонликлар бизнинг парламент ҳам масалан, 2022 йил июнь ойида 100 фоиз овоз билан маъқуллаган ўзгартиришларини бир ой ўтмай, июль ойида яна 100 фоизлик қўллов билан бекор қилганини унутмасликлари керак. Парламент жамият фикри, иродаси ва мундарижасини ифода этмайдиган, ижро аппарати тарафидан бошқариладиган формал орган бўлган давлатлар учун бу нормал ҳодиса. Кулгули, лекин нормал ҳодиса.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin