16K55Telegramda ochish
Сув - ресурс, сел - ресурс эмас, хавф-хатар Умумлаштиришдан қочиш керак, айрим вазиятларда энг муваффақиятли кейслар ҳам, энг қайғули мисоллар ҳам индукцияга етарли бўлмайди. Ҳар қандай мухожирни инсон капитали ташувчиси, боринг ана, неъмат деб ҳисоблаш мумкинми? Социал тизим - медицина, таълим бардошлилиги, инфратузилма имкониятлари инобатга олиниши зарурми? Маданиятлардаги фарқлар чақириқларни юмшатадими ёки таранглаштирадими? Нега украинларни очиқ бағри билан чекловларсиз қабул қилган ғарб ўтган йили афғонларга келганда бағрикенг бўла олмаганди? Ўзаро боғлиқ бўлмаган нарсалар боғланмаслиги, ўзаро боғлиқ нарсалар боғлиқлигини тушуниш учун нима қилиш керак? Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобиловларнинг навбатдаги подкастини ноқулай ва ёқимсиз саволларни қайта ва қайта бериб, томоша қилиш керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin