Ортиқча сентиментлар бўлмаслиги керак
Сентябрнинг 21- сидан кейин шимолдан оқиб келаётган қочоқлар тўлқинига нисбатан ўзбек жамиятида аниқ-тиниқ муносабатлар шакллангани йўқ, мулоҳазалар, ёндашувлар, фикрлар турлича.
Лекин бир нарсани ўзимиз учун белгилиб олишимиз зарур: янги тўлқин зеҳнияти маъно мундарижасига кўра урушга қарши эмас, урушга боришга қарши холос. Уларни қабул қилишимиз, Украинага сафарбар этилаётган босқинчилар сонини камайтиради, ўлдирилаётган, зўрланаётган, таланаётган украинлар сонини қисқартиради. Сентиментлар бундан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Иқтисодий наф, бойитиладиган инсоний капитал, социал соҳага, инфратузилмага қўшимча юкламалар, уй-жой бозори, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш, транспорт соҳаси бошдан кечираётган кичик шоклар мазмунли дискуссия яратмайди. Спекулятив инвестициялар узоқ муддатли трендлар яратмаганидек, вақтинчалик, транзит бошпана илинжидаги қочоқлар тўлқини шовқинлардан бўлак из қолдирмайди.
Уларга тилайдиганимиз Украина ғалабасидан кейин қочоқларнинг тезроқ ўз ватанларига эсон-омон қайтиб олишлари ва инсониятни ва дунёни йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган антихристни қайтиб ҳеч қачон ҳокимиятга келтирмаслик чораларини кўриш бўлиши керак.
@the_bakiroo