17K33Telegramda ochish
Мобилизациядан кейин Қозоғистонга 200 мингдан ортиқ россиялик кириб келган. Ўзбекистонга-чи? Қозоғистон ИИВ қайд этишича, Россияда мобилизация эълон қилинганидан буён 200 минг россиялик мамлакатга келган. Қўшни Қирғизистонда 21 сентябрдан 3 октябргача 10 430 нафар россиялик рўйхатга ўтгани эълон қилинди. Бир ҳафта аввалги маълумотларга кўра, охирги ўн кунда 80 мингга яқин россиялик Грузияга ташриф буюрган. Янги маълумотлар шу ҳафта очиқланади. Ҳозирча Ўзбекистонга кириб келаётган россияликлар сони борасида расмий маълумотлар йўқ. Россия шаҳарларидан Ўзбекистон шаҳарларига авиачипталар нархи ўта баландлигича қолмоқда. Хусусан, Москва-Тошкент рейси учун 20 октябрга қадар фақат бизнес тоифадаги чипталар мавжуд (9,4 млн.сўмгача). Кузатувчилар қўшни давлатлар билан қуруқлик чегара масканлари орқали ҳам кўплаб россияликлар пиёда ёки автомобиль билан Ўзбекистонга кириб келишаётганини қайд этишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin