17K44Telegramda ochish
"MAN" автобуслари прейскурантдан қимматроқ нархда сотиб олинади. Автобуслар кўпайгани хурсанд қилади Президент қарорига кўра, 2022 йилда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳаракат таркиби учун 190 та катта сиғимли "MAN" ҳамда 200 та ўрта сиғимли "SAZ LE 60" русумли, жами 390та автобус сотиб олиниши керак эди. Шаҳар ҳокимиятига кўра, 190 дона MAN A22 CNG русумли, 85 дона SAZ LE-60 русмли автобуслар олиб келинади. Қўшимча қилинишича, аввалроқ 115та SAZ LE-60 автобуси харид қилинган. Негадир бу русумдаги автобусларнинг шаҳар маршрутларида пайдо бўлгани ва кўпайгани ҳозирча сезилмади. Балки ҳали маршрутларга чиқарилмагандир. Нима бўлганда ҳам аниқроқ маълумот берилиши керак. Кунўз MAN A22 CNG» русумли 190 та катта сиғимли автобусларнинг ҳар бири ҚҚС билан ҳисоблаганда 2 миллиард 901 миллион 600 минг сўмдан харид қилинаётгани, уларнинг прейскурант нархи 2 миллиард 775 миллион сўм кўрсатилганига эътибор қаратган. Ҳозирда прейскурант нархлари қайд этилган «Uz Truck and Bus Motors» МЧЖ ҚК сайти саҳифасидан бу маълумот ўчириб юборилган. Жами 390та автобус 741,4 млрд.сўмлик Миллий банк ажратаётган кредит ҳисобига сотиб олинмоқда. Кредит 5 йил муддатга, йиллик 18% устама билан ажратилган. Кредит, унга ҳисобланган фоиз, воситачилик тўловлари, кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатлар тўлиқ бюджет ҳисобидан қопланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin