Россияликлар қаерга қочмоқда?
Украинага уюштирилган ҳужумдан кейин кўплаб фикрловчи ва ўрта синфга дохил россияликлар молиявий, техник ва касбий имконлари даражасида хорижга қоча бошладилар. Онгли россияликлар турли баҳоналар билан қамоққа олинишларини, мобилизация эълон қилинса армияга чақирилишни, бизнес ва пулларидан ажралишни исташмаяпти ва умуман олганда ўзларини агрессияни амалга оширган баттол режим билан бир қаторда кўрмасликлари учун мамлакатни тарк этишмоқда.
Расмий статистикага кўра, 2022 йилнинг 1- чорагида яқин ва узоқ хорижга равона бўлганлар каррасига кўпайган - бунинг сабабини уруш ва унинг оқибатларидан ўзга вазият билан изоҳлаб бўлмайди. Арманистон релокантлар учун энг қулай йўналиш бўлган. Бу мамлакатга 134 129 нафар россиялик кўчиб ўтган (уч карра кўпайиш). 56 475 россиялик Озарбойжонни танлаган (2,8 баробар).
Постсовет маконида бошпана ва тинч истиқбол учун Ўзбекистонни танлаган россияликлар 53 084 нафарни ташкил этган (3,5 карра ошган).
Узоқ хорижга йўл олганлар учун ислом мамлакатлари жуда оммабоп бўлган: Мисрга 351 минг, БААга 263 минг, Катарга 17 минг, Саудияга 5 минг, Бахрейнга 3 мингдан зиёд россиялик кўчиб ўтган.
- https://www.fedstat.ru/indicator/38480fedstat.ru