15K25Telegramda ochish
Қанча россиялик келган: 395 минг ёки 318 минг? Расмий статистикага кўра, ўтган 9 ойда 395,1 минг россиялик Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган. Интерфакс республика ИИВга таяниб бераётган маълумотга кўра эса 9 ойда 318 156 нафар россиялик Ўзбекистонга ташриф буюрган. Охирги уч ойлик, июль-сентябрь ойлари даврида ҳам россиялик меҳмонлар бўйича рақамлар фарқланади, статистикага кўра — 209 510, ИИВ бўйича — 189 175 нафар. Статистикага кўра, сентябрь ойида эркак россияликларнинг Ўзбекистонга ташрифи сезиларли даражада кўпайган, аёллар сони эса озайган. P.S. Статистика қўмитасининг газета.ўз'га маълум қилишича, ИИВ тақдим этган маълумотлар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганлар сонини ифодалайди. Россияликлар Ўзбекистон ҳудудида 15 кун ичида рўйхатдан ўтмасдан ҳаракатланиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin