"Учхоз"лар қайта тикланади
Ўтган даврларда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида фаолият кўрсатган "учхозлар" - ўқув тажриба хўжаликлари деярли йўқ бўлиб кетганди. Уларга тегишли ер майдонлари кўп ҳолларда сотилиб, қайта тақсимланиб, мақоми ўзгартирилган, сув, гидротехника ва дренаж тизимлари ишдан чиққанди.
Ҳукумат қарорига кўра энди 13 та ҳудудда, жами 278,86 гектар ҳудудда ўқув тажриба хўжаликлари тикланиши кўзда тутилмоқда. Бу аввалги собиқ учхозлар ҳудудида, бутун майдони тикланадими ёки йўқми, аниқлик киритилмаган.
"Ўздаверлойиҳа" қошида ташкил этиладиган ўқув тажриба хўжаликларига ер майдонлари 30 йил муддатга ижарага берилади. Бунда ер майдонларини ижарага ёки субижарага бериш мумкин эмас.
P.S. Ўқувчилардан бири эски "учхозлар" ўрнига коттеджлар, домлар қурилиб кетган, цехлар, заводларга ажратиб берворилган. Қандай бўларкин энди деб сўрашмоқда.