Якунланаётган сентябрда охирги 6 йилдаги энг паст инфляция қайд этилган
Тугаб бораётган сентябрда ойлик инфляция 1,03%ни ташкил этган. Бу 2016 йилдан буён сентябрь ойларида қайд этилган энг паст кўрсаткичли ойлик инфляция. Ўтган йилнинг тегишли даври юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 12,23%гача пасайган.
Статқўм солиштириш учун собиқ совет ўлкаларида қайд этилаётган инфляция кўрсаткичларини ҳам бера бошлаган. Ҳа, солиштирганда, аҳвол ёмон эмас. Айниқса, уруш учун инфляция кўринишида мисли кўрилмаган товон тўлаётган Болтиқбўйи давлатларига солиштирганда чидаса бўладиган инфляция. Қолаверса, зомбилашган рус солдати, танки ёки ракета зарбасидан кўра инфляция чидаса бўладиган танлов.
Ўзимизга қайтамиз. Сентябрда яна озиқ-овқат инфляцияси авжига чиқаан ва 1,4%ни ташкил этган. Ноозиқ-овқат (0,7%) ва хизматлар (0,8%) инфляцияси пастлиги жами инфляция кўрсатикичини бироз тийиб қолган.
Муҳим озиқ-овқатлар орасида гуруч (2,6%), сут (2,2%), тухум (2,1%), мол гўшти (1,9%), картошка (1,8%), қўй гўшти (1,6%) ва ун (1,6%) юқори суръатда қимматлашишда давом этган.
Хизматлар ичида ресторан ва меҳмонхоналар (2,9%), соғлиқни сақлаш хизматлари (2,1%) нархлари тезроқ ошаётгани эътиборни тортади.