Театрдан олинсин! Маънавиятга берилсин!
Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия театрига бюджетдан ажратилган маблағлардан 500 миллион сўм олиниб Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлимига берилади. Қарорда айтилишича, театрдан олиб қўйилаётган маблағлар Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар бўлимида ишловчи ходимларни ўз вақтида иш ҳақи билан таъминлашга йўналтирилади.
Яна шунингдек, шаҳар Молия бошқармаси ҳисобидан 142 миллион сўм олиниб, Кинематография агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил бюджетида Республика маънавият ва маърифат марказига 63,3 млрд.сўм ажратилган. Давлат театрларига эса жами 14,3 млрд.сўм.
Кинематография агентлиги учун эса бюджетдан 233,1 млрд.сўм ажратилган.