16K100Telegramda ochish
Айни дақиқаларда 1 баррель нефтнинг баҳоси 32 долларга яқинлашмоқда, Осиё фонд бозорларини қалтироқ тутиб ётипти, бу қалтироқ бир неча соатдан кейин Европа ва Америка фонд ва товар бозорларини ҳам қамраб олади, долларнинг асосий савдо ҳамкорларимиздан ва ЕОИИ доирасидаги иттифоқчи ўлароқ кўрилаётган Россия валютасига нисбатан курси 73ни синаб кўрмоқда. Расмий курс 382,05 ҳолида Қозоғистондаги айирбошлаш шоҳобчалари 1 долларни 395-400 тенгедан таклиф эта бошлашган. Бугун иқтисодиёти ва миллий валютаси нефтга қаттиқ боғланган Россия ва Қозоғистонда дам олиш куни, халқаро бозорларда рўй бераётган воқеликка бу мамлакатлар марказий банклари бевосита фақат эртага аралаша олади. Воқеаларни кузатиб боринг ва қалбингизга қулоқ солинг, @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin