Uzb_Meteo kanalidan
О.Бакиров таъкидлаганидек, охирги икки ойликда президент қарорларининг учдан бир қисми Lex.uz платформасига юклатилмаган. 18 ноябрь куни имзоланган 426-ПҚ ҳам шулар қаторида.
426-ПҚ норматив ҳуқуқий ҳужжат бугун тасодифан қўлимга тушиб қолди.
Ҳужжат Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора тадбирлари тўғрисидаги президент қароридир.
Қарорда Ўзгидрометга алоқадор бўлган жуда кўп бандлар келтирилган.
Хусусан:
➖ ҳокимликлар жисмоний ва юридик шахсларга тоғ ва тоғ олди ҳудудларидан турар ва нотурар жой биноларини қуриш учун ер участкаларини ажратишда Давлат геология қўмитаси ва Ўзгидрометнинг ҳудудий бўлинмалари ушбу ер участкалари хавфли геологик жараёнлар ва гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудга тушган ёки тушмаганлиги юзасидан тегишли хулосалар олинишини таъминлаши;
➖ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидромет маълумотлари асосида ва гидрометеорологик вазиятдан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини дўлли ҳодисалардан муҳофаза қилиш учун гидрометеорологик жараёнларга (атмосфера жараёнлари) таъсир қилиш ва бошқаришни таъминлаши юклатилган.
@uzb_meteo
- https://t.me/the_bakiroo/5831@the_bakiroo
- https://Lex.uzlex.uz