Ким айтди, аёллар ҳоким ё раҳбар бўлса, сўкинмайди деб?
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (!) Маъмура Сотволдиева туман маданият бўлими бошлиғи (!!) Акмал Йўлдошевни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлади (аудиоси 18+).
Раҳбарларнинг сифати уларнинг жинсига ҳам, ёшига ҳам боғлиқ эмас. Кўп марта айтилганидек, сайланмаган ва халққа ҳисобдор бўлмаган маъмуриятдан асло яхшилик кутманг.
Ҳа, бу солиқ тўловчилар бўйнига қўшимчасига илинган сўконғичлар яна маънавиятдан, оила қадриятларидан дарс ҳам беради.
Дарвоқе, Сотволдиева хонимга қилмиши учун ҳайфсан берилган холос.
Номенклатура ўз тоифасидаги садоқатлиларни жазоламайди. Улар учун қонун йўқ, қонун қора халққа. Уларнинг эса ўз садоқат ўлчовлари бор.
https://daryo.uz/k/2020/03/13/marhamat-hokimining-ayol-orinbosari-madaniyat-bolimi-boshligini-haqoratladi-unga-qilmishi-uchun-hayfsan-berildi/