Давактив Ўзагроэкспортбанк сотилганини ниҳоят тан олди
Амалда икки ярим ой аввалги ёпиқ қарор билан сотилган Ўзагроэкспортбанк бўйича битим ҳақиқатдан амалга оширилгани ниҳоят Давактив тарафидан тан олинди.
Харидор “Support Level” МЧЖ. МЧЖ 100% таъсисчиси Олимжон Шодиев. Олимжон Шодиев Давактив раҳбари Ортиқов билан бирга НКМК кенгаши аъзолари ҳисобланишади.
2 ҳафта аввал Шодиевлар назоратидаги "Евразийский банк" АЖ Ўзбекистонда шўъба банк очишга рухсат олган.