19K101Telegramda ochish
Humo Air қачон сотувга қўйилганди? 2022 йилнинг охирги иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги Humo Air авиакомпаниясининг 100%лик давлат улуши 27,2 млрд.сўмга сотилганини эълон қилди. Хабар тарқатган ОАВлар асосий эътиборни улушни сотиб олган "швейцариялик ўртакаш харидор" ва битим суммасига қаратдилар холос. Гап шундаки, токи Humo Air сотилгани ҳақида хабар берилгунга қадар авиакомпанияни хусусийлаштириш жараёни бошлангани, сотувга қўйилгани ва инвесторларга талаблар ва шартларни ўз ичига олган танлов ҳам эълон қилингани йўқ. Яъни, Давактив Humo Air авиакомпаниясининг 100%лик давлат улуши сотилаётгани эълон қилмасдан, сотувни амалга оширди. Бу бутунлай янги даража. Бундай даражага ҳатто Россияни кўтарасига сотиб адо қилган "хусусийлаштириш отаси" Чубайс ҳам етмаганди. Лекин ҳали охири бўлмаслиги керак. Янги ва янги даражага етиш керак. Энди буёғига танлов ҳам эълон қилмай, активлар сотиб бўлингач, сотилганини ҳам айтиш керак эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin