Бой Норвегия ва камбағал Ўзбекистон
Шуҳрат Латипов Норвегия 2027 йилдаги ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги буюртмасини қайтаргани ҳақида ёзмоқда. Чунки Норвегия ҳукумати чемпионат мезбонлиги учун пул ажратишдан бош тортган.
Ўзбекистон ҳукумати эса пандемия роса авжига чиққан 2020 йилнинг 7 августида «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган.
"Аниқ бюджети ҳалигача номаълум, қурилишига бир неча юз миллион кетадиган «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинлари мезбонлигидан воз кечиш керакми", дейилган твит сўровга 77,7% овоз берганлар "Ҳа" деб жавоб беришган.
Сўралганларнинг 22,3%и эса Осиё ўйинларини Тошкентда ўтказиш кераклиги, акс ҳолда "ўғрилар оч қолади" деган фикрда қолишган.
Албатта, бу сўровлар ҳеч қандай репрезентативлик касб этмайди. Лекин факт шуки, Норвегия дунёдаги энг бой давлатлардан бири, Ўзбекистон эса энг камбағалларидан.