28K203Telegramda ochish
Национализация ва деолигархизация Стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши айтилган бўлсада, бу етарли чора бўла олмайди. Энергетика соҳасида асосий пул оқимлари, салоҳиятли конлар, активлар, пудратлар ва ҳатто экспорт масаласи давлат қўлидан чиқиб кетиб бўлган. Давлат қўлида қолган қутган активлар бўйича ҳам уларнинг атрофида "етказиб берувчилар" тарафидан шундай ўзлаштирувчи "экотизим" яратилганки, қанча пул киритилмасин, ҳаммаси ютиб юборилаверади. Шунинг учун аввал битимларни инвентаризация қилиш, кейин шунга қараб чора кўриш самара бермайди. Охирги 6 йил ичида давлат қўлидан чиқарилган нефть ва газ активлари, контрактлар, пудратлар тўлиқ национализация қилиниши ва ундан кейингина ўрганиш ва баҳолаш ишлари ўтказилиши зарур. Ангрен ИЭС бунга яққол мисол. Албатта, қаршиликлар, саботажлар бўлади. Давлат фавқулодда кескин чоралар кўришга тайёр экани кўрсата олинса кифоя (Зеромакс прецедентини эсланг). Мулк ҳуқуқи қайда қолади, дея кўрманг. Нефть ва газ конларини эгаллаб олганлар мулкдорлар эмас. Энергетика соҳасидаги биронта бегоналаштириш битимида Ўзбекистон қонунларига амал қилинмаган ёки камида айланиб ўтилган. Биронта актив очиқ бозор ва рақобат шартларида қўлга киритилмаган. Энергетик активларни давлатга қайтарилишини халқаро институтлар ва молиявий ҳамкорлар ҳам, энг асосийси, Ўзбекистон халқи қўллаб қувватлайди. Агарда национализациядан кейинги чоралар очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлиши эълон қилинадиган бўлса. Иккинчи кейинги қолдириб бўлмайдиган чора бу олигархияга қарши қонун қоидаларни қабул қилиш бўлиши зарур. Энергетикадаги олигархлар йиллар давомида мақсадли равишда яратган хавф-хатар мамлакат суверенитетига бевосита дахл қилмоқда. Банк, алоқа, ташқи савдо масалаларида ҳам шу аҳволга қараб кетилмоқда. Олигархияга қарши қонун доирасида олигарх деб топилган барча шахслар ва улар билан аффилланганлар хусусийлаштириш, давлат буюртмалари ва пудратларидан, монопол товар бозорларидан, ОАВларга эгаликдан ва албатта сиёсий ҳаётдан тўлиқ четлаштирилиши зарур. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin