Олигархияга совға тарзда прокат учун импорт божларнинг уч карра оширилиши ёпиқ қарор билан рўй берган
Эсингизда бўлса, норматив ҳужжатларни ёпиқ тарзда қабул қилиш ва эълон қилмаслик муаммоси Президент қарорларига ҳам етиб келгани борасидаги саволларимизга Адлия вазирлиги қошидаги "Адолат" ахборот маркази эълон қилинмаётган қарорлар мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш ёки лавозимдан озод этиш ва шу каби қарорлардир, дея баёнот берганди.
Қўшимчасига Марказ журналист ва блогерларга ахборот тарқатишдан олдин маълумотни аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаганди.
Ҳурматли Адлия вазирлиги, мана эътиборингизга 2022 йил 5 сентябрда имзонган 368- сонли қарордан нусха.
Ушбу қарор тайинлов билан боғлиқми? Ушбу қарор давлат ё ҳарбий сир билан боғлиқми? Изоҳингизни кутамиз. Бу ёпиқ қарор бўйича изоҳингиз мундарижасидан келиб чиқиб, бошқа ёпиқ қарорларни эътиборингизга ҳавола этиш мумкин бўлади.
Олдиндан раҳмат.
Шахсан мен очиқликни ўзининг сиёсий принципига айлантирган Давлат раҳбари қарорларни ёпиб қўйилишини оқлашига ишонмайман. ХДФУ, ёпиқ, махфий биркалари кейин канцелярияда ёки асосан ёпиқлик ташаббускорларидан ва бенефициарларидан чиқади.
- https://telegra.ph/file/506330d2aaeecb4996674.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/5831@the_bakiroo
- https://t.me/lexuzofficial/3369@lexuzofficial